«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Жакарта ва Барселона йўналишлари бўйича қатнов тарифлари ҳақида эълон қилди, дея хабар бермоқда «Anons.uz».

Foto: “Anons.uz”

Фото: «Anons.uz»

Қатновлар ҳамкор авиакомпаниялар билан интерлайн келишуви доирасида бажарилади.

Тошкент–Барселона–Тошкент йўналиши бўйича авиачипта нархи 2 260 000 сўмдан бошланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ҳудуд учун қўшимча 189 доллар тўланади.

Тошкент–Жакарта–Тошкент йўналиши бўйича авиачипта нархи 2 560 000 сўмдан бошланади. Ўзбекистондан ташқаридаги ҳудуд учун қўшимча 245 доллар тўланади.

Тошкент–Франкфурт–Барселона (Маҳаллий вақт)

Душанба, пайшанба, шанба

HY 231 – Тошкент (05:45) – Франкфурт (09:40)

LH 1130 – Франкфурт (11:05) – Барселона (13:05)

Барселона–Франкфурт–Тошкент

Душанба, пайшанба, шанба

LH 1137 – Барселона (08:05) – Франкфурт (10:15)

HY 232 – Франкфурт (11:40) – Тошкент (20:45)

Тошкент–Куала-Лумпур–Жакарта (Маҳаллий вақт)

Чоршанба

HY 551 – Тошкент (08:00) – Куала-Лумпур (18:35)

MH 727 – Куала-Лумпур (21:45) – Жакарта (22:45)

Жакарта–Куала-Лумпур–Тошкент

Жума

MH 726 – Жакарта (04:40) – Куала-Лумпур (07:40)

HY 552 – Куала-Лумпур (11:45) – Тошкент (16:40)

Қатновлар замонавий Boeing ва Airbus лайнерларида амалга оширилади.