Тошкентнинг Чилонзор туманидаги эски манзиллардан бири — сайёрамизнинг биринчи космонавти ёдгорлиги пойидан бошланувчи Гагарин кўчасини таъмирлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Foto: “Gazeta.uz”

Фото: «Газета.uz»

Сўлим хиёбон ва кўплаб ўриндиқларга эга мазкур кўча шу атрофда яшовчи фуқароларнинг севимли ҳордиқ масканига айланиб улгурган. Чилонзор ҳокимлиги вакилининг маълум қилишича, кўчани таъмирлаш ишлари июль охирига қадар тугалланиши лозим. Ҳозирда бу ерда бетон плиталар йиғиб олинмоқда. Кўча бўйлаб жойлашган уйларнинг ташқи томонини таъмирлаш, улар қиёфасига ярашмайдиган объектларни демонтаж қилиш ишлари бошланди.

Хиёбон четларига майса ётқизилиши кўзда тутилган. Янги кўча фонуслари ўрнатилмоқда, ўриндиқлар ҳам янгиланади. Автобус бекати эса ойна тўсиқлар билан ўралиб, ёпиқ ҳолатга келтирилади. Гагарин майдонининг ўзи ҳам янгиланмоқда: космонавт ёдгорлиги атрофидаги монумент кўринишини беркитиб турган дўкон ва ошхоналар бузилмоқда.