АҚШнинг Флорида штатидаги Орландо шаҳри фуқароси Рэндалл Ҳалил Флорида штатига ёпирилган «Мэттью» довулидан BMW М3 автомобилини сақлаш учун уни уйининг ичига яширди. Бу ҳақда Motor хабар бермоқда.

Foto: Motor

Фото: Motor

Ҳалил машинасини кенг очиладиган эшиклар орқали хонасига олиб кирди. Машина у ерда қанча сақланиб туриши номаълум.

Foto: Motor

Фото: Motor

8 октябрь куни АҚШда «Мэттью» довули нисбатан кучсизланди, аммо кучли шамол ва сув тошқини хавфи сақланиб турибди. Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда табиий офат қурбонлари сони 27 кишига етган.

Аввалроқ Майамида «Мэттью» довули машинасига шикаст етказишидан хавотир олган аёл Toyota автомобилини уйига, меҳмонхонасига яширган эди. Шунингдек, америкалик эркак «Мэттью» довули чоғида океан ўртасидаги платформада дам олаётган видеоси эълон қилинганди.