Чилининг Килпуэ шаҳри аҳолиси минглаб дайди итларга ёрдам қўлини чўзишга қарор қилди — улар махсус тайёргарликдан сўнг, тўрт оёқли дўстларни полиция хизматига жалб қилди.

AdMe’нинг ёзишича, махсус нур қайтарувчи нимчалар «кийиб олган» бу итлар ҳозирда полициячиларнинг ёнида юриб, шаҳар кўчаларида тартибни сақлаш ишига ўзига хос ҳисса қўшмоқда.

Foto: AdMe

Фото: AdMe

Обрўли ишдан ташқари, бу итлар бошпана ва озиқ-овқат билан ҳам таъминланган. Бир сўз билан айтганда — тўлақонли ижтимоий пакет.

Шаҳар мери Кристиан Витторининг айтишича, «қўлга ўргатилганидан сўнг, бу итлар яна шаҳар кўчаларига қайтади — фақат жиноятчиликка қарши курашувчилар сифатида».

«Бу — жониворлар янги ҳаёт бошлаб, жамиятга фойда келтира олишини исботловчи аъло бир намунадир», — деб ёзади AdMe нашри.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.