Халқаро офатлар хавфини камайтириш куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастури табиий офатлар натижасида вужудга келган фавқулодда вазият шароитида тўғри ҳаракат қилиш борасидаги энг яхши билимлар танловини эълон қилмоқда. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Foto: UzReport

Фото: UzReport

Танлов шартлари:

  • берилган 20 та тест саволларига тўғри жавобни танланг. Тестлар ечимига ажратилган вақт чекланган бўлиб, ҳар биттасига 40 сония ажратилган;
  • тестларни ечиб бўлганингиздан сўнг «Жўнатиш» тугмасини босинг ва сўровномага шахсий маълумотингизни киритинг;
  • танловда 2016 йил 13 октябрдан  20 октябрь куни соат 16:00 гача иштирок этиш мумкин.

Тўғри жавоб берганлар орасидан қуръа ташлаш йўли билан 20 нафар иштирокчи танлаб олинади, улар:

  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаролик муҳофазаси Институтини зилзилаларни симуляция қилиш Марказига ташриф буюради ва у ерда сейсмология ривожининг тарихи ҳақида барча маълумотларга эга бўлади;
  • экспозиция билан танишади, сайёранинг турли нуқталарида юз берган йирик зилзилалар ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотларни олади;
  • махсус жиҳозланган зилзилалар симуляторида 9 балли ер ости силкиниши кучини ҳис қилади;
  • бош соврин – планшетга эга бўлади!

Жорий йилнинг 22 октябрь, шанба куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайтига (www.fvv.uz) танлаб олинган иштирокчилар рўйхати жойлаштирилади.

Мукофотларни топшириш ва экскурсия 25 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтади.

Танловнинг саралаш босқичи бошланди!