Италия пойтахтида Рим Папаси ташаббуси билан иккинчи марта футбол бўйича «Дунё учрашуви» хайрия ўйини ўтказилди. Мазкур беллашувда Бразилия термасининг собиқ аъзоси Роналдиньо ва аргентиналик афсонавий Диего Марадона жамоалари ўзаро баҳс олиб борди, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Foto: Daily Mail

Фото: Daily Mail

12 октябрь куни Рим шаҳридаги «Олимпия» стадионида бўлиб ўтган ўйинда Роналдиньонинг «Оқлар» жамоаси Марадонанинг «Кўклар» жамоасини 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ғолиблар сафида Фредерик Кануте (5-дақиқа), Боян Кркич (34), Эрнан Креспо (67) ва Фернандо Кавенаги (78) гол киритди.

«Кўклар» таркибида Антонио Ди Натале (1-дақиқа), Франческо Тотти (22) ва Николас Бурдиссо (68) гол муаллифи бўлди.

Хайрия ўйинидан тушган маблағ гуманитар мақсадларга йўналтирилади. Хусусан, 24 август куни Италияда бўлиб ўтган зилзилада жабрланганларга моддий ёрдам кўрсатилади.

«Оқлар» – «Кўклар» 4:3

Голлар: Кануте (5), Кркич (34), Креспо (67), Кавенаги (78) – Ди Натале (1), Тотти (22), Бурдисо (68).

«Оқлар» таркиби: Бизарри, Замбротта, Маркес, Санчис, Абидал, Давидс, Верон, Кркич, Роналдиньо, Креспо, Кануте.

«Кўклар» таркиби: Мондрагон, Кафу, Алдаир, Кандела, Карбони, Маури, Марадона, Ди Натале, Тотти (Хан Веи Чен, 46).

Foto: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Foto: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Foto: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Foto: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Foto: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Foto: Daily Mail

Фото: Daily Mail