Гўдаклигида Аманда Скарпинати АҚШдаги Олбани тиббий марказига оғир куйиш жароҳатлари билан ётқизилган, деб ёзади AdMe.

Foto: AdMe

Фото: AdMe

Реабилитация чоғида уни ёш ҳамшира парвариш қилган. Уларнинг биргаликда тушган суратлари касалхонанинг 1977 йилги йиллик ҳисоботида чоп этилган. Уни Аманда бир умр сақлаб, ўша аёлни қидириб топишга ва унга миннатдорлик билдиришга умид қилиб яшади.

Foto: AdMe

Фото: AdMe

Ушбу суратлар қизга ҳаётининг энг оғир дамларида куч берарди. «Уларга қараб, мени парваришлаган нотаниш ҳамширанинг ҳамдардлиги ва меҳрини ҳис қиламан», — деди у.

18018265-12348003_958923660842305_8231493690622045688_n-1476334940-650-0ae8b200cd-1476359008

Узоқ йиллар давомида Аманданинг ҳамширани қидириб топишга уринишлари муваффақиятсиз якунланди: ҳисоботда унинг исми келтирилмаган эди. Охир-оқибат, у ижтимоий тармоқларга мурожаат қилди, ўз ҳикояси ва суратларни Facebook’ка жойлади. Ёш ҳамширанинг кимлиги ҳақидаги жавоб бир кундаёқ топилди — у Сьюзан Бергер бўлиб чиқди.

18018415-14-0-1476352811-1476352820-650-8522140e0d-1-1476359008

Икки ҳафтадан кейин эса улар 38 йил аввал биринчи марта кўришган тиббий марказда учрашди. Ўша фотосуратларда Сьюзан эндигина 21 ёшга тўлгани ва қўлидаги чақалоқ унинг илк беморларидан бири бўлгани маълум бўлди. «Мени умр бўйи ёдда сақлаган одамни учратган омадли ҳамшираман», — деди Сьюзан.