Британиянинг Корнуолл графлигида эҳтиётсизлик қилган харидор бир неча сония ичида тўртта плазма экранли телевизорни ишдан чиқарди.

Meduza’нинг ёзишича, эркак харидор плазмани кўриш учун чўккалаб ўтирган, бироқ мувозанатни йўқотиб, ўзини телевизор устига ташлаган.

Биринчи телевизор кетидан иккинчи телевизор қулаган, бундан қўрқиб кетган харидор бирдан ўрнидан туриб, орқасида турган яна икки плазмани тушириб юборган.

Харидор умумий ҳисобда 5000 фунт-стерлинг (тахминан 6000 доллар)га тенг зарар етказган. Зарарни харидор қоплайдими ёки дўкон — бу ҳақда маълумот берилмаган.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.