Ҳар бир аёлга таниш вазият — шкаф кийим-кечакка тўла, бироқ кийишга ҳеч нарса йўқ. Бунинг сабаби, биз кўпинча у ёки бу кийимни нима билан кийишни тасаввур ҳам қилмасдан харид қиламиз. Бу билан пулларимизни ҳавога совургандек бўламиз.

Бу каби муаммоларнинг олдини олиш учун бир-бирига уйғун ва ҳар қандай вазиятга мос келадиган маълум бир кийимлар бўлиши керак. Хўш, булар нималар экан?

1. Оқ ва қора футболкалар

  1. Foto: Flickr

    Фото: Flickr

Сифатли матодан тикилган, суратларсиз ва бичими кенг футболкалар джинсидан тортиб классик юбкалар билан ҳам мос келади.

2. Тўқ кўк рангдаги джинси шим

Foto: Flickr

Фото: Flickr

Мазкур кийим мода қанақа бўлишидан қатъи назар ҳар доим кийиш мумкин бўлган ва ҳар қандай образга мос келадиган танловдир.

Нега тўқ кўк, оч рангдаги джинсилар эмас? Ҳаворанг джинсилар кишини семиз кўрсатади, шунинг учун уларни хушбичим қоматга эга қизларгина кия олади.

3. Қора, кулранг ёки қаймоқ рангли классик туфлилар

Foto: Flickr

Фото: Flickr

Бундай туфлилар башанг кўринишга ёрдам беради. Агар сиз қаймоқ рангдаги туфлини танласангиз, улар бўйингизни 5—10 сантиметрга узунроқ кўрсатади.

4. Кўйлак (рубашка)

Тор бўлмаган оқ ёки ҳаворанг рубашка офис учун ҳам, ҳар куни кийиш учун ҳам тўғри келади.

5. Юбка (қалам шаклидаги)

Қора юбка деярли исталган кийим билан мос келади ҳамда ташқи кўринишингизга ихчамлик бахш этади, белингизга урғу беради.

6. Балеткалар

Қора ёки тўқ кўк, теридан ишланган балеткалар ҳар қандай образни тўлдиради. Уларда юриш ҳам қулай. Иш, ўқиш, бирор тадбир — уларни исталган жойга кийиб бориш мумкин.

7. Қора кўйлак

база4

Қоматингиз камчиликларини яшириб, устунликларига урғу бера оладиган бундай кўйлак кўп ҳолларда ажойиб ечим бўла олади.

8. Кўк, кулранг ёки қаймоқ рангдаги жакет ёки кардиган — азалий классика!

Foto: Flickr

Фото: Flickr

9. Кашмири матодан палто

Foto: Flickr

Фото: Flickr

Агар гардеробингиздаги баъзи кийимлардан тежаш мумкин бўлса ҳам, палтодан иқтисод қилишни тавсия этмаймиз. Бир марта сифатли кашмири палто харид қилсангиз, уни узоқ йиллар кийишингиз мумкин. Иссиққина, юмшоқ ва замонавий бундай палтода ўзингизни  нафақат қулай ҳис этасиз, балки мафтункор кўринишга эга бўласиз!