Уйингизга кечки пайт меҳмонлар келиши кутилаётган ҳамда уларни бирор мазали ва ғаройиб ширинлик билан меҳмон қилмоқчи бўлсангиз, шоколадли маффин энг яхши ечим бўла олади!

Foto: Flickr

Фото: Flickr

Юмшоқ, ширин, оғизда эрийдиган ширинликни уйда ўзингиз ҳам тайёрлай оласиз. Қолаверса, уни тайёрлаш кўп вақтингизни олмайди, керакли масаллиқлар эса ё аллақачон уйингизда бор, ёки харид қилмоқчи бўлсангиз ҳам қиммат эмас.

Керакли масаллиқлар (8 порция учун):

  • Сариёғ ёки маргарин (юмшатилган) — 1/4 стакан;
  • шакар — 1/4 стакан;
  • тухум (йириги) — 1 дона;
  • ун — 2/3 стакан;
  • разрихлитель — 1 чой қошиқ;
  • какао кукуни — 1 ош қошиқ;
  • қора шоколад — 60 грамм;
  • шакар пудраси.

Тайёрланиши

Духовка 180 даражагача қизиши учун олдиндан ёқиб қўясиз. Маффинлар учун 12 та шаклчага пишириқ қоғози тўшаш керак бўлади (кекслар учун мўлжалланган ҳар қандай шакллар тўғри келади).

Каттароқ идишга сариёғ (маргарин), тухум, шакар ва какаони соламиз. Устидан ун ва разрихлителни солиб, миксер билан паст тезликда у бир хил шаклга келгунча аралаштирамиз.

Хамирнинг ярмини шаклчаларга тақсимлаб чиқасиз.

Шоколадни 8 бўлакка бўлиб, шоколадли хамир устига енгил босиб киритасиз, устидан қолган хамирни қуясиз.

Қизиган духовкада 20 дақиқага яқин пиширасиз. Тайёр маффинларни шаклчалардан олиб, бироз вақтдан сўнг шакар пудрасидан сепасиз.

Муҳими — уларни иссиқ ҳолида дастурхонага тортиш керак! Акс ҳолда шоколад қотиб қолади ва мазаси кутилгандек бўлиб чиқмайди. Агар улар совишга улгурган бўлса, духовка ёки микротўлқинли печда қиздириб олиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.