Бир финжон (яхшиси бир пиёла) чой биз учун оддий ичимлик эмас, чой ичиш эса оддий овқатланиш жараёни эмас. Бу бутун оилани бирлаштирувчи ўзига хос маросим, чой эса тетиклик, хотиржамлик бахш этадиган афсонавий эликсирдек гўё. Биз чойни одатда тонгда ёки тушликдан сўнг ширинлик ё меваларга тўла дастурхон атрофида ичамиз. Бошқа мамлакатларда чой қандай ичилади?

Тайвань

Тапиока қўшилган совутилган чой — бу турли қўшимчалар: сироплар, топпинг, сут ва қаймоқ қўшилган қора ва кўк чой асосида тайёрланган ўзига хос ичимликдир. Бундай чойнинг асосий таркибий қисми тапиока — донли крахмалли маҳсулот бўлиб ҳисобланади. Айнан у юзага келтирадиган кўпиклар туфайли бу чой дунё бўйича Bubble tea деб номланади.

Foto: Flickr

Фото: Flickr

Покистон

Покистон аҳолиси «масала» чойни хуш кўради. Бу ичимлик чой, зираворлар аралашмаси, ўтлар ва сут асосида тайёрланади. Унинг турли вариантлари мавжуд бўлиб, ўзининг ғаройиб ҳиди ва таъми билан ажралиб туради.

Foto: Flickr

Фото: Flickr

Япония

Япониянинг «матча» чойи кўк чойнинг қуруқ баргларидан тайёрланади. Бунинг учун улар кукун ҳолига келтирилади. Бу ичимлик японларнинг анъанавий чой маросимида ичилади. Бу маросим эса баъзан бир неча соат давом этади!

Foto: Flickr

Фото: Flickr

Буюк Британия

Буюк Британия ҳақида ўйлаганингизда ҳаёлингизга биринчи навбатда сутли чой келади. Ҳақиқатда ҳам британияликлар қаймоқранг ва майин таъм бериш учун чойга сут қўшишни хуш кўради.

Foto: Flickr

Фото: Flickr

Аргентина

Аргентиналиклар таъми нордон бўлган матени хуш кўради. Витаминларга бой бу тетиклаштирувчи ичимлик таркибида кўп миқдорда кофеин мавжуд. У Парагвай падубининг ёш навдалари ва майдаланган баргларидан тайёрланади.

Foto: Flickr

Фото: Flickr

Хитой

Пуэр — хитойликларнинг севимли ичимлиги. Бу чой ишлаб чиқаришнинг ўзига хос технологияси билан фарқланади. Айнан шунинг учун у бошқа чойлардан фарқли равишда вақт ўтиши билан айнимайди, унинг таъми эса яхшиланиб боради. Кулчалар ва кубиклар шаклида сотилади.

Foto: Flickr

Фото: Flickr

Сиз чойни қандай ичишни хуш кўрасиз?

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.