Ҳақиқий аёл ҳар қандай об-ҳавода замонавий кўринишни истайди. Афсуски, йилнинг совуқ кунларида енгил кўйлак ва очиқ рангдаги шимларни четга олиб қўйишга тўғри келади.

Бироқ салқин об-ҳаво иссиққина свитер ва палтоларга бурканиш учун ажойиб сабабдир. Агар кўринишингиз ажойиб эканлигига ишончингиз комил бўлса, ишга бориш, дўконлар айланиш, ҳатто фарзандингизни ортидан мактабга бориш ҳам мароқли вақт ўтказишга айланади.

Бунда бизнинг маслаҳатларимиз сизга асқотади деб умид қиламиз.

Foto: Flickr

Фото: Flickr

Оддийлик ва қулайлик одатга айлансин. Севимли джинсида ҳўл асфальтда тез ҳаракатлана туриб улар расво бўлмаслиги учун енгил қайириб қўйиш мумкин. У билан бирга кенг oversize (оверсайз) свитер кийиш мумкин.

Oversize — бу йилги кузнинг энг замонавий тенденцияси бўлиб, блузка, свитер ёки палтони худди бир неча ўлчамга каттадек қилиб танлашдан иборат.

Бундай кенг либослар сизга жуда нафосатли кўриниш имконини беради ва француз башанглиги образини яратади. Асосий қоида — oversize либосларнинг бир нечтасини уйғунлаштирмаслик, балки ўзаро мос сиймо яратишдир.

Foto: Flickr

Фото: Flickr

Ёшингиз нечада экани аҳамиятсиз, агар ўзингизни қалбан ёш ҳис қилсангиз, бу мавсумда чарм куртка ва платформадаги ботилёнларни ўзингизда синаб кўринг.

Чарм куртканинг энг афзал жиҳати — унинг универсаллигидир. Уни джинси, кенг юбкалар билан бемалол кия оласиз. Бу образга индивидуалликни жорий йилда урфда бўлган кенг соябонли шляпалар қўшиши мумкин.

Foto: Flickr

Фото: Flickr

Агар сиз классикани танласангиз, унга бир нечта ёрқин чизгилар, масалан, чарм билагузук, ёки узун арқончали йирик кулон қўшишни тавсия этамиз. Айнан улар ҳақиқий услубни кўрсатади!

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.