3 ноябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.

Foto: Instagram / @lolaofficial_

Фото: Instagram / @lolaofficial_

1. Давлат органлари раҳбарларига ҳар куни эрталаб фуқароларни шахсан қабул қилиш мажбурияти юкланди. Барча давлат органларига кунлик соат 8 дан 11 гача шахсий қабулларни ташкил қилиш юклатилди.

2. Давлат рақобат қўмитаси чилимнинг кенг тарқалишидан хавотирда эканлигини маълум қилди. Қўмитанинг қайд этишича, чилим чекишнинг зарарсиз эканлиги ҳақидаги янглиш фикр тарқалган.

3. Сицилия бўғозидаги кема ҳалокатида 200 киши қурбон бўлди. Кема кечки соатларда Ливия соҳилларида ҳалокатга учраган.

4. Америкалик эркак бўлажак рафиқаси учун метеоритдан никоҳ узуги ясади. Узукни тайёрлаш учун чадманх 120 граммлик метеорит бўлагини сотиб олди.

5. Хонанда Лола: Мен ҳижолат бўладиган даражада хатолар қилдим. Хонанда ўзини бахтли аёллар сафида кўраётганини маълум қилди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.