Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сунъий сув объектларининг сувидан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома олишга электрон ариза юбориш бўйича янги интерактив хизматни ишга туширди. Тегишли аризани ҳам юридик, ҳам жисмоний шахслар киритиши мумкин, деб маълум қилади «Infocom.uz».

Foto: “Infocom.uz”

Фото: «Infocom.uz»

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 июнидаги «Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза топширилади. Хизмат бепул кўрсатилади. Хизмат кўрсатилишининг натижаси рухсатнома бериладиган жой ва сана ҳақидаги ахборотнинг тақдим этилиши бўлади.

Рухсатнома 20 кунлик мухлат ичида берилади.