3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Nursulton Nazarboyev. Foto: kursiv.kz

Фото: «Kursiv.kz»

Мулоқот чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Томонлар турли вазирликлар, идоралар, хўжалик субъектлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида эришилган ўзаро келишувлар ҳаётга изчил татбиқ қилинаётганидан мамнуният билдирди.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик айрим муаммоларни ҳам муҳокама қилиб, томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан маслаҳатлашувларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Суҳбат конструктив, давлатлар ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари руҳида ўтди.