Тошкент шаҳрида 2016 йил 2 ноябрь куни ҳаво ҳарорати +30,5 даражагача кўтарилди. «Ўзгидромет» ахборотига кўра, бу Тошкент тарихидаги энг илиқ 2 ноябрь куни бўлди.

Foto: Facebook / Davronbek Tojialiyev / “Ziyouz.com”

Фото: Facebook / Давронбек Тожиалиев / «Ziyouz.com»

Тошкентда бунгача энг илиқ 2 ноябрь 1998 йили қайд этилган эди. Ўшанда ҳаво ҳарорати +28,5 даражагача кўтарилган эди.

2 ноябрь куни ҳаво ҳароратининг юқорилиги бўйича Самарқандда ҳам 1998 йилги рекорд (+29,2 даража) янгиланди — 2016 йил 2 ноябрида шаҳарда ҳаво ҳарорати +30,9 даражагача кўтарилди.

Сурхондарё вилояти маъмурий марказида эса 2003 йилги рекорд янгиланди — 13 йил аввалги 2 ноябрда ҳаво ҳарорати +29,8 даражагача кўтарилган бўлса, 2016 йилнинг шу кунида ҳарорат +32,8 даражагача кўтарилди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.