«Ўзгидромет» марказининг 3 ноябрь куни соат 20:00 дан 4 ноябрь куни соат 20:00 гача бўлган об-ҳаво маълумотлари билан қуйида танишинг.

Foto: “Daryo”

Фото: «Дарё»

Тошкент шаҳри

Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан сониясига 5—10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+5 даража илиқ, кундузи +5...+7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 7—12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -5...0 даража совуқ, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 7—12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, баъзи жойларда -2...-1 даража совуққача, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

Тошкент вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан сониясига 7—12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 7—12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +7...+12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан сониясига 7—12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража илиқ, кундузи 0...+5 даража совуқ бўлади.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.