Англия футбол уюшмаси (FA) Гарет Саутгейтни мамлакат терма жамоаси бош мураббийи лавозимида тасдиқлади. Бу ҳақда, ташкилот матбуот хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Foto: AP

Фото: AP

Саутгейт тўрт йиллик шартнома имзолади. У 2018 йилги жаҳон чемпионати ҳамда 2020 йилги Европа чемпионатида термага раҳбарлик қилади.

Саутгейт 2016 йил сентябрида, Сэм Эллардайс билан шартнома муддатидан илгари бекор қилинганидан сўнг бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. Эллардайс Telegraph нашри суриштирувлари натижасида коррупцияда айбланган эди.