Ҳиндистон олий суди 30 ноябрь куни чиқарган қарорга мувофиқ, мамлакат кинотеатрларида фильмлар намойиши олдидан давлат мадҳияси қўйилади. Бу ҳақда, Times of India нашрига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Foto: AP Photo

Фото: AP Photo

Бхопалда истиқомат қилувчи фуқаро Шьям Нараян Чауски судга шикоят қилиб, «кинолардаги суиистеъмол» юзасидан мадҳиядан фойдаланиш қоидаларига аниқлик киритишни сўраган эди.

«Бугун одамлар давлат мадҳиясини қандай куйлашни билмайди, одамларга буни ўргатиш керак. Биз давлат мадҳиясини ҳурмат қилишимиз лозим», — дейилади суд қарорида.

Бундан ташқари, кинотеатрда давлат мадҳияси ижро этилаётганида экранда давлат байроғи намойиш этиб турилиши керак.