ОПЕКнинг Венадаги саммити иштирокчилари Индонезиянинг ташкилотдаги аъзолигини вақтинчалик тўхтатиб қўйишга қарор қилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.

Foto: Reuters

Фото: Reuters

Индонезияга тегишли суткасига 740 минг бареллдан иборат квота ташкилотга аъзо бошқа давлатлар ўртасида тақсимланади.

Қарорнинг сабаблари ҳозирча аниқлаштирилмаяпти. Бир муддат илгари йиғилишда нефть қазиб олиш ҳажмларини режадагидан кўпроқ қисқартириш таклифи берилган эди.