Охирги ойларда турмуш ўртоғи Брэд Питт билан ажрашиш муаммоларини бошдан кечираётган Голливуд актрисаси Анжелина Жоли 34 килограммга озиб кетди. Бу ҳақда Radar Online нашри хабар берди.

Foto: Global Look Press

Фото: Global Look Press

Нашрнинг манбалари актриса оилавий муаммолардан азоб чекаётгани ва шу боис ўзига қарамай қўйганини айтмоқда.

Жумладан, таъкидланишича, Питтнинг 15 ёшли ўғли Мэддоксга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиши юзасидан Федерал қидирув бюроси томонидан олиб борилаётган суриштирув тўхтатилгани актрисани ранжитган.