30 ноябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.

Foto: AP

Фото: AP

1. Эрдўғон Сурияда Асаднинг режимига нуқта қўймоқчи. Айтишларича, Туркия президентининг Асад тузумини ағдариш ҳақидаги сўзлари Кремль учун янгилик бўлди.

2. Ўзбекистонда ОИТСга чалинган икки бемор турмуш қурди ва соғлом фарзанд кўрди. Ўттиз тўрт ёшли кўҳликкина бу жувон бир қарашда дунёда ҳеч ташвиши йўқ инсонга ўхшайди.

3. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳаво алоқаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида протокол имзолади. Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар 2017 йилдан бошланиши кутилмоқда.

4. Менделеев жадвалининг 113-рақамли янги элементи «нихоний» деб номланди. «Нихоний» сўзи Япониянинг маҳаллий номланиши — «Нихон»дан келиб чиққан.

5. Сайлов куни — бепул транспорт: 4 декабрда Тошкент автобуслари ҳам, метроси ҳам йўловчилардан йўл ҳақи олмайди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.