Венадаги музокаралар чоғида ОПЕК аъзолари нефть қазиб олиш ҳажмларини олдин режалаштирилганидан кўра кўпроқ қисқартириш масаласини муҳокама қилмоқда. Илгари қисқариш суткасига 1,1–1,2 миллион баррелни ташкил этиши айтилган бўлса, эндиликда суткасига 1,4 миллион баррель кўрсаткичи таклиф этилмоқда. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.

Foto: AP Photo

Фото: AP Photo

Вазиятдан бохабар манбанинг маълумотига кўра, Саудия Арабистони энергетика, саноат ва минерал ресурслар вазири Холид ал-Фалиҳ ОПЕК нефть қазиб олиш ҳажмини суткасига 32,5 миллион баррелга туширишни муҳокама қилмоқда. Бунда Ливия ва Нигерия инобатга олинмаяпти.

Октябрь ойида бу кўрсаткич суткасига 33,643 миллион баррелни ташкил этган эди.