Польшанинг Полковице шаҳрида рўй берган зилзила оқибатида Рудна конида ҳалок бўлганлар сони тўрт кишига етди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Foto: AP

Фото: AP

«Тўртинчи кончига етиб бордик, афсуски, у вафот этди», — деди кон раҳбари Павел Марковский матбуот анжумани чоғида.

Илгарироқ бир киши ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.

Шу билан бирга, тўрт кончининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.