Россиянинг «Ямал» авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни амалга ошира бошлайди. Бу ҳақда авиакомпания бош директори Василий Крюк маълум қилди, деб ёзади UzDaily.

Foto: UzDaily

Фото: UzDaily

У авиакомпания Москва вилоятининг Жуковский аэропортидан Ўзбекистонга рейсларни амалга оширишини таъкидлади. Шу билан бирга у авиакомпания қайси шаҳарга парвоз қилишига аниқлик киритмади.

«Биз парвозлар географиясини кенгайтириб, янги йўналишларни ўзлаштирмоқдамиз. Декабрдан бошлаб самолётларимиз Жуковский аэродромидан парвоз қилади», — деди Крюк.

«Жуковскийдан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистон давлатларига парвозларни йўлга қўямиз», — деб таъкидлади у.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.