Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратовнинг ишончли вакили С.Аббосов Самарқанд вилоятидаги Нарпай тумани сайловчилари билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

Foto: “Milliy tiklanish” partiyasi

Фото: «Миллий тикланиш» партияси

Иштирокчилар номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирилди.

Ишончли вакил номзоднинг дастурида маънавий-маърифий соҳада эришилган ютуқларни мустаҳкамлаш ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш энг муҳим вазифа сифатида белгиланганини таъкидлади. 

Дастурдан маданий мерос объектларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, ҳисобга олиш ишларини такомиллаштириш, музей, архив, кутубхона ва бошқа жойларда сақланаётган, маданий мерос объекти белгиларига эга бўлган экспонатлар, коллекция ва архив ҳужжатларини тўлиқ тоифалаштириш, шаҳарлар миллий қиёфасини сақлаб қолишда самарали чора-тадбирларни амалга ошириш, архитектура ёдгорликларини асраб-авайлаш, қайта таъмирлашга кўмаклашиш ва ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига кирмаганларини унга киритишга қаратилган дастурни қабул қилиш ва амалга ошириш таклифи ўрин олган. 

Учрашувда ёш тадбиркор Ҳ.Норбоев, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нарпай тумани кенгаши раиси М.Жумаев, 57-умумтаълим мактаби ўқитувчиси О.Нарзуллаева ва бошқалар номзоднинг сайловолди дастури ва унда белгиланган вазифалар хусусида фикр билдирди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.