Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори Виктор Гришин Ўзбекистонда бўлиб ўтган Президент сайловига нисбатан ўз фикрини билдирди.

Foto: “Sputnik.by”

Фото: «Sputnik.by»

«Мен Россия Федерациясидан хорижий кузатувчи сифатида Тошкентдаги сайлов участкаларига ташриф буюриш чоғида минг йиллик бой давлатчилик тарихи, хайрли анъаналар ва одатларга эга халқингиз ўз тараққиётидаги янада сифатлироқ босқичга ўтишни бошидан ўтказаётганига яна бир бора амин бўлдим», — деди Гришин.

«Эркин ва очиқ сайловларни ўтказишнинг қонуний кафолатлари амалга оширилаётгани, уларга риоя қилинишидан жараённинг барча иштирокчилари манфаатдор эканлигига ўз кўзларим билан ишонч ҳосил қилдим», — дея ўз фикрини давом эттирди ректор.

У аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги, ўзбекистонликларнинг сиёсий фаоллиги ўсганлигини алоҳида тилга олди. «Сайловда сайловчиларнинг 88 фоизи қатнашганлиги бунинг исботидир. Мамлакат фуқаролари улар ўз ватанининг тақдирига бефарқ эмаслигини намойиш этди», — деди у.