AdMe тишларни уй шароитида оқартириш ва мустаҳкамлашнинг баъзи усулларини келтириб ўтди.

Foto: Flickr

Фото: Flickr

Ўз қўлларимиз билан оқартирувчи паста

1 чой қошиқ куркума кукунини шу миқдордаги тоза кокос ёғи ва 2—3 томчи ялпиз ёғи билан аралаштирамиз. Оддий тиш пастаси каби қўллаймиз. Бундай аралшма эмални асрайди, тишни оқартиради ва оғиз бўшлиғини мусаффо қилади.

Чой дарахти ёғи

100 фоизли чой дарахти ёғидан 5 томчи олиб, ½ стакан сувга аралаштириб, тишларни тозалаб бўлгандан сўнг, чайилса, бир неча ҳафтадан сўнг тишлар оқарганини сезасиз.

Қулупнайли паста

Янги узилган қулупнайни олиб, уни қошиқ билан эзамиз ва жуда майда денгиз тузи билан аралаштирамиз. Уни тиш чўткасига суриб, тишларни бир неча дақиқа давомида уқалаймиз, сўнг оғизни яхшилаб чайиб ташлаймиз. Бундай пастадан 2 ҳафтада 1 марта фойдаланиш мумкин.

Кокос ёғи

Тишларни тозалашдан олдин, ёғни тишларга суриб чиқамиз. 15—20 дақиқага қолдирамиз, сўнг одатий усулда тишларни тозалаймиз. Ҳафтасига 2—3 марта такрорлаш мумкин.

Фаоллашган кўмирдан ниқоб

Кўмир кукунини сув билан аралаштириб, қуюқ сметанага ўхшаш аралашмани ҳосил қиламиз. Тишларга суриб, 2 дақиқага қолдирамиз ва яхшилаб чайқаб ташлаймиз. Ҳафтасига 1—2 марта такрорлаш мумкин.

Банан пўстлоғи

Банан пўстлоғида тиш карашини эритувчи ва тиш рангини оқартирувчи моддалар бор. Пўстлоқнинг оқ қисми билан тишларнинг ташқи ва ички юзаларини ишқалаймиз ва 5—7 дақиқага қолдирамиз. Сўнг тишларни тозалаб, чайқаймиз.

Лимон билан чайиш

Аста-секинлик билан оқартириш ва оғиз бўшлиғини мусаффо сақлаш учун лимондан аралашма тайёрлаш мумкин. Бунинг учун лимон суви ва майда тузни 3:1 нисбатда олиб, аралаштирамиз. Тишни тозалаб бўлгач, у билан чаямиз. Ҳафтасига 2—3 марта такрорлаймиз.