Бу мақолада биз келаётган 2017 йилда урф бўладиган ва сизга асқотадиган энг қизиқарли трендлар тўғрисида сўзламоқчимиз.

Камар

Foto: “Woman.ru”

Фото: «Woman.ru»

Пальто ва кардиганлар белига камар тақишни давом эттирамиз.

Қуёшли ранглар

Foto: “Woman.ru”

Фото: «Woman.ru»

Қора, оқ ва кулранг – таянч ранглар бўлиб, ҳар доим урфлигича қолади. Лекин, баъзида ёрқин ранглар етишмайди. Масалан, кўк, қора ва оқ ранглар билан сариқ ранг жуда мос тушади.

Боғичлар

2017 йилда нафақат боғичли пойабзаллар, балки боғичли кийимлар ҳам урф бўлади.

Бурма ва ҳошиялар

Foto: “Woman.ru”

Фото: «Woman.ru»

2017 йилда яна қизлар кийимига енгиллик ва назокат қайтади. Бурмали куйлаклар ва юбкаларга, свитердаги нозик ҳошиялар, енг, манжет ва чўнтакларга эътиборингизни қаратинг.

Йўл-йўл чизиқли трикотаж

Меъёридан оширманг, шуни унутмангки, қиёфангизда фақат битта йўл-йўл чизиқли кийим бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади.