Йилнинг совуқ кунларида чиройли ва қулай бош кийим ва шарфлар ёрдамида ташқи кўринишингизни янада жозибали қилишингиз мумкин. Тўғри танланган шapkа ёки шляпа нафақат бошингизни совуқдан асраши, балки сизни янада мафтункор қилиши мумкин.

bosh kiyim

Биринчи галда улар орасидаги энг оммабоп бош кийим — тўқилган шapkалар ҳақида сўз юрицак.

Уларнинг замонавий ва чиройли кўринишга эга бўлган хиллари жуда кўп. Бундай шapkаларни танлашнинг энг муҳим жиҳати, улар бошни жуда сиқиб турмаслиги керак. Йирик тўқишли бош кийим идеал вариант ҳисобланади.

Силлиқ, ёпишиб турувчи шapkалар тўлиғича юпқа трикотаждан тикилган бўлса яхши кўринади. Бундай шapkалар йирик юз тузилиш ва ёрқин ташқи кўриниш соҳибаларига кўпроқ ярашади. Умуман олганда эса кенгроқ турадиган шapkаларни танлашни тавсия этамиз.

Тўқилган береткалар ҳам ушбу мавсумда оммабоп саналади. Фақат уларга қатъий шакл беришга интилмаслик зарур. Шунчаки беретканинг марказини орқага ташлаб қўйинг.

shlyapa

Шляпа — мазкур қишнинг энг актуал аксессуарларидан бири. Классик кенг соябонли шляпа танлаганингиз маъқул. Унинг ранги турли-туман, қорадан тортиб оч пуштигача бўлиши мумкин. Муҳими, унинг ранги сизга ва устки кийим рангига мос тушсин.

Яна бир муҳим жиҳат, йирик деталлар — гуллар, капалаклардан воз кечинг. Ялтироқ тошлардан холи, бир рангдаги тўқилган шapkа энг яхши вариантлардан биридир.

Ташқи қиёфангизнинг энг ёрқин қисми сунъий тошлар эмас, порлаб турган кўзларингиз бўлсин!

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.