Ҳар бир аёл ўз қиёфасини ардоқлайди ва асраб-авайлайди. Гўзаллиги ва ёшлигини сақлаб қолиш учун, нафақат энг машҳур косметикаларни сотиб олишга, балки жарроҳлик амалиётига боришга ҳам тайёр туради. Лекин, баъзида бизнинг кўринишимизга ўзимиз йўл қўядиган хатоларимиз ва одатларимиз зарар етказади. Ушбу мақолада сиз, ўз кучингиз билан бартараф эта оладиган, қиёфангизнинг 5 та душмани билан танишасиз.

Foto: “Woman.ru”

Фото: «Woman.ru»

Соч рангини тез-тез ўзгартириш

Сочни бир ойда бир мартадан ортиқ бўяш, айниқса рангини бутунлай ўзгартириш жуда зарарли бўлиб, сочларнинг шикастланишига, мўрт ва хира бўлиб қолишига олиб келади.

Ҳуснбузарни сиқиш

Юздаги ҳуснбузарни ўз ҳолига қўйсангиз 2—3 кунда йўқолади, акс ҳолда эса, ичига инфекция тушиб, юз териси яллиғланишига олиб келиши мумкин.

Қошларни териш

Бехосдан ва нотўғри териш оқибатида чиройли шаклдаги қошларингиз ўрнида ингичка чизиқлар пайдо бўлади. Тўғрилашдан олдин қошларингизга яхшилаб қаранг, балки, ҳозирда урф бўлган – табиий шаклда қолгани маъқулдир?

Қуёш нурлари

Қуёшда қорайиш оқибати – нафақат шоколад рангига, балки терининг эрта сўлишига, бемаҳал ажинлар тушишига ва пигмент доғлари пайдо бўлишига олиб келади.

Уйқу етишмаслиги

Уйқу давомида тери ҳужайралари тўйиб нафас олади ва қайта тикланади. Кеч ухлаш ва эрта туриш, яъни етарлича ухламаслик натижасида, терининг ранги хиралашади ва кўз атрофига ажинлар тушади.