Олимлар томонидан баъзи маҳсулотларни оч қоринга истеъмол қилиш организмда ҳар хил касалликлар келтириб чиқариши аниқланди. Масалан, оч қоринга ширинлик ейиш кўриш қобилиятини пасайтирса, бананлар эса, юрак ва томир касалликларини келтириб чиқаради. Ички органларингизни хавф-хатарга қўймаслик учун, нонуштада истеъмол қилиш мумкин бўлмаган зарарли маҳсулотлар тўғрисидаги ушбу мақолани ўқиб чиқинг!

Foto: “Online-detox.com”

Фото: «Online-detox.com»

Цитрусли мевалар

Бу мевалар оч қоринга истеъмол қилинса, аллергия ва гастрит қўзғатиши мумкин. Шунинг учун, бир пиёла апельсин шарбатини ичишдан олдин, сули ёрмаси билан нонушта қилинг.

Банан

Бананда юрак-томир тизимини тартибга солиб турувчи магний моддаси кўп бўлганлиги учун, уни оч қоринга истеъмол қилиш организмдаги кальций ва магний баланси бузилишига олиб келади.

Хом сабзавотлар

Хом сабзавотлар таркибидаги кислота ошқозон шиллиқ қаватини шикастлаши оқибатида, гастрит ва ошқозон яраси касалликларини келтириб чиқаради.

Йогурт

Эрталаб организм бактерияларни ўзи ишлаб чиқаради, шунинг учун, йогуртни нонуштадан 2 соат сўнг, ёки кечқурун истеъмол қилган маъқул.

Совуқ ичимликлар

Совуқ ичимликлар ҳазм қилиш жараёнини керакли тарзда юргиза олмайди, шунинг учун, уларни илиқ ҳолда ичиш мақсадга мувофиқдир.

Ширинликлар

Оч қоринга ширинликлар ейиш оқибатида қон таркибидаги шакар миқдори ошади. Ошқозон ости бези эса, эрталабдан етарлича инсулин моддасини ишлаб чиқара олмайди.

Қаҳва

Оч қоринга ичилган қаҳванинг ошқозонга қўзғовчи таъсири натижасида, гастрит касаллиги келиб чиқади.