Кўпчилик мебелни тўғри танлашнинг муҳимлигини ўйлаб ҳам ўтирмайди. У нафақат чиройли ва қулай, балки, уйдаги бошқа жиҳозлар билан мос тушиши керак. Бу мақолада мебель танлашда қандай хатоларга йўл қўймаслик тўғрисида маслаҳатлар берилган.

Foto: “Smiexpress.ru”

Фото: «Smiexpress.ru»

Бир қарашда ёқтириш

Дўконда бир қарашда сиз ёқтирган мебелни танлашдан олдин, ўтиришга ва ётишга қулайлигини текшириб кўринг, табиий материалдан ясалганига ишонч ҳосил қилинг. Кўриниши чиройли, лекин ўзи ноқулай бўлган мебель йиллар давомида таъбингизни хира қилади.

Оқ рангдан қўрқиш

Асосий мебелларни танлаб бўлганингиздан сўнг, қўшимча оқ рангни танлашдан қўрқманг. Оқ ранг уй жиҳозларига ёрқинлик бахш этади.

Бесўнақай мебель танлаш

Хонага мебель танлашдан аввал, мебель қўйиладиган жойнинг ўлчамини билиб олинг. Уйингизнинг ҳар бир бурчагидан унумли фойдаланишни хоҳласангиз, классик услубдаги мебелдан кўра, кўриниши ихчам ва фойдаланишга қулай бўлган мебелни танланг.

Модага учиш

Албатта, ҳозирги пайтда урф бўлган мебеллар каталогидан фойдалансангиз ҳам бўлади. Лекин, шуни эсда тутингки, каталогда чиройли ва замонавий бўлиб кўринган мебель сизнинг уйингизга мос келмаслиги мумкин. Бундан ташқари, мода ҳар йили ўзгариб туради.