Федерал қидирув бюроси (ФҚБ)нинг Twitter’даги саҳифасида Microsoft Paint дастури ёрдамида чизилган табрикнома сурати эълон қилинди, деб хабар бермоқда TJournal.

Foto: TJournal

Фото: TJournal

Унда ФҚБнинг барчани байрам билан табриклаган мурожаати ва қорбола акс этган. Twitter фойдаланувчилари, албатта, табрик учун миннатдорчилик билдирди, аммо катта бюджетга эга агентликнинг яхши дизайнерни ёллаш учун пул сарфламаганини устидан кулди.

Twitter фойдаланувчиларидан бири суратга «Ё ФҚБда пул кўп эмас, ёки улар дизайнер ёлламаслик учун мағлаб тежади», — дея изоҳ қолдирган. Яна бири «ФҚБ бу иш учун ўзингизни ҳибсга олинг», — деб айтган.

Суратга қолдирилган бошқа жавоблар қуйидаги кўриниш олган.

«График дизайни — менинг эҳтиросим»

«ФҚБ сизларга ҳам байрам муборак бўлсин»

«Ташаккур»

«Бу ишни 10 дақиқада бажардим. Балки мени ишга оларсизлар»

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.