«Юлдузлар жанги» эпопеясини яратган Lucasfilm студиясини 2012 йилда сотиб олган Disney концерни Lloyds суғурта компаниясидан 41 миллион доллар суғурта тўлови олиши мумкин, деб ёзади TJournal.

Foto: TJournal

Фото: TJournal

Чунки сагада малика Лея Органа ролини ижро этган актриса Керри Фишер янги трилогиянинг барча картиналарида суратга тушишга улгурмасдан, 60 ёшида юрак етишмовчилигидан вафот этган.

Керри Фишер «Юлдузлар жанги» киноэпопеясидаги биринчи фильмда (1977 йил) ўйнаган малика Лея роли билан шуҳрат қозонган. Мазкур фильмни тасвирга олиш ишлари бошланган вақтда у 19 ёшда эди. Кейинчалик Фишер яна тўртта «Юлдузлар жанги»да, хусусан, VII (2015) ва VIII (2017 йилда экранларга чиқиши кутилмоқда) эпизодларда ҳам Лея ролини ўйнади.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.