ҲАМАС ҳаракатига кўмак беришда айбланган БМТ Тараққиёт дастурининг Ғазо секторидаги фаластинлик ходими Воҳид Бурж 12 январь куни озодликка чиқади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Foto: “TASS”

Фото: «ТАСС»

The Jerusalem Post нашрининг маълум қилишича, Бурж суд билан айбини тан олиш бўйича келишувга эришилганидан сўнг 7 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Исроил маҳкамаси у ҳукм чиқарилишини кутиб, ҳибсда ўтказган вақтни инобатга олди ва 12 январда озод этилишини белгилади.

Бурж 16 июлда Исроил полицияси ва умумий хавфсизлик хизмати (ШАБАК) агентлари томонидан қўлга олинди. У ҲАМАСнинг юқори мартабали вакили кўрсатмалари асосида мазкур ташкилот манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилганликда айбланганди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.