БААнинг Дубай шаҳрида 4 январь куни Осиё кураш конфедерацияси (KCA)нинг навбатдан ташқари Конгрессида Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) президенти маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб борган ўзбекистонлик Комил Рўзиев KCА президенти этиб сайланди. Бу ҳақда IKA матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Komiljon Ro‘ziyev (markazda). Foto: IKA matbuot xizmati

Комилжон Рўзиев (марказда).

Фото: IKА матбуот хизмати

IKA президенти лавозимида фаолият юритиб келаётган кувайтлик Ҳайдар Фармон 2013 йилдан буён Осиё кураш конфедерациясига ҳам раҳбарлик қилаётган эди. Ҳайдар Фармон KCА президенти лавозимига Комил Рўзиев номзодини илгари сурди ва конфедерацияга аъзо 25 давлат вакилларининг барчаси номзодни қўллаб-қувватлади.

Foto: IKA matbuot xizmati

Фото: IKА матбуот хизмати

Конгрессда, шунингдек, 2018 йили Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш ва минтақада кураш спорт турини ривожлантириш масалалари ва бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.