Хонанда Жаҳонгир Отажонов баҳорда Тошкентдаги «Туркистон» санъат саройида концерт беради. Бу ҳақда у Instagram’даги саҳифасида маълум қилган.

Skrinshot: Instagram / @jahongir_otajonov_singer

Скриншот: Instagram / @jahongir_otajonov_singer

«Азиз мухлисларим! Сизларни 11, 12 ва 13 март кунлари ‘Туркистон’ саройига, ‘Лоламсан’ деб номланган концерт дастуримга таклиф этаман. Концерт жонли ижрода бўлади», — деб ёзган хонанда.

Маълумот учун, Жаҳонгир Отажонов 2016 йил давомида икки марта — июнь ва октябрь ойларида концерт берган эди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.