Нотўғри танланган косметикани ташлаб юборишга шошилманг, бу ҳолатни тузатишнинг ўзига хос усуллари бор.

Foto: Flickr

Фото: Flickr

Тонал восита ҳаддан ташқари оч рангли бўлса...

Яна битта худди шундай текстурали, лекин ранги тўқроқ бўлган тонал восита сотиб олинг ва уларни керакли ранг ҳосил бўладиган улушда аралаштиринг.

Лаб бўёғининг ранги ёқмаса...

Юқорида айтилганидек, яна битта ўзингизга ёққан рангдан тўқроқ ёки очроғини сотиб олинг. Аввал тўқ рангдаги бўёқни лабнинг ҳамма қисмига, кейин эса оч ранглисини лаб ўртасига суринг ва четларини сал чизиб қўйинг.

Қовоқни бўяйдиган қалам жуда оч рангда ва юмшоқ бўлса...

Уларни кремли тен каби ишлатишингиз мумкин.

Кремли тенлар ҳаддан ташқари тўқ бўлса...

Уларни подводка сифатида ишлаца ҳам бўлади. Бундан ташқари, кремли тенлар ёрдамида қошларни ҳам бўяш мумкин.

Пушти ранг тень бўлмаса...

Совуқ рангдаги ёғупадан фойдаланишингиз мумкин.

Упа тери рангидан тўқроқ бўлса...

Уни бронзер сифатида ишлатиш мумкин. Пешона, бурун ва ёноқларга сал сурсангиз, юзингиз худди қуёшда бироз қорайгандек кўринади.