Оқсил етишмаслигини одамнинг умумий аҳволи ва ташқи кўринишидан дарров билиб олса бўлади. Жисмоний куч ва мушаклар фаоллигидан ташқари, ақлий фаолият ҳам кескин пасаяди. Шунинг учун организмда протеинлар камайишининг сабабларини ва уларни бартараф этиш йўлларини билиш жуда муҳимдир.

Foto: “Skalpil.ru”

Фото: «Skalpil.ru»

Организмда протеин етишмаслигининг асосий сабаби – таркибида оқсил моддаси бўлган овқатларнинг кам истеъмол қилиниши.

Протеин етишмаслигининг иккинчи даражали сабабларидан бири – организмда модда алмашиниш жараёнининг бузилиши бўлиши ҳам мумкин.

Ёки эндокрин тизимининг яхши ишламаслиги ҳам бу сабабни келтириб чиқариши мумкин.

Организмда оқсил етишмовчилигини бартараф этиш учун таркибида оқсил моддаси кўп бўлган маҳсулотларни меъёрида истеъмол қилиш тавсия қилинади. Бу озиқ-овқат маҳсулотларига қуйидагилар киради:

- парранда гўшти (курка, товуқ, ўрдак);

- ёғсиз мол гўшти;

- бедана ва товуқ тухуми;

- ясмиқ (чечевица), ловия;

- бошоқли донлар (сули, арпа, буғдой);

- бутундонли нон;

- ачитилган сут маҳсулотлари;

Килограммдаги оғирлигингизни 1,5 га кўпайтирсангиз, сиз учун кунлик оқсилнинг граммдаги меъёри келиб чиқади.