Pinterest сайти маълумотларига кўра яқин келажакда кўпчилик кўйлак-комбинациялар, фонус енгли майкалар, сунъий эскиртирилган жинсилар, орқаси йўқ оёқ кийимлар ва «The Future Is Female» деб ёзилган футболкалар кия бошлайди. Эркаклар учун асосий тренд тўқ рангдаги кўча кийимлари бўлади.

Foto: Pinterest

Фото: Pinterest

Озиқ-овқатларга келганда эса бизни фойдали ва вегетариан егуликлар тўғрисидаги шов-шувлар кутмоқда. Гўшт ўрнида қовурилган саккизоёқлар ейиш ва 2017 йилнинг энг машҳур ичимлиги апельсинли негрони коктейли бўлиши кутилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар маълум қилишича, 2017 йилда кўпчилик йин-йога машқлари билан шуғулланади ва хайрия ташкилотларига кўнгилли равишда аъзо бўла бошлайди. Ноанъанавий тиббиётда қўл тегизиб даволаш машҳур бўлади.

2017 йилда жиҳозлашда энг актуал ранг тўқ кўк бўлиши ва энг машҳур безаклар – ёғочдан ясалган буюмлар бўлиши кутилмоқда.

Pinterest’нинг ҳамма трендлар тўғрисидаги маълумотларини ушбу линк орқали кириб ўқишингиз мумкин.