Глицериннинг ажойиб хусусиятларидан бири – табиий намликни ушлаб туриш. Шунинг учун бугунги кунда глицерин кундалик ва бўянишда ишлатиладиган косметик воситаларига киради.

Foto: “Goodhouse.ru”

Фото: «Goodhouse.ru»

Сочлар учун глицеринли ниқоблар

Глицеринли елимшак (желатин) 

1 ош қошиқ елимшак сув буғида эритилади ва бироз сув қўшиб 2 ош қошиқ глицерин билан аралаштирилади. Севимли ниқобга аралашма ва бир оз чакамуғ (репейник) ёғи қўшилади. Яхшилаб аралаштирилади ва ювилган, тоза сочларга сурилади, 30 дақиқа давомида сочиқ билан ўраб қўйилади.

Глицерин ва витаминли ниқоб

2 ош қошиқ глицеринга худди шундай миқдорда А ва E витаминлар қўшиб аралаштирилади. Ювилган, бироз нам сочларга сурилади ва 20 дақиқа ушлаб турилади.

Глицерин ва сиркали ниқоб

Кўпиртирилган 1 дона тухумга 10 мл глицерин ва 30 мл канакунжут мойи, ярим чой қошиқ олма сиркаси қўшиб аралаштирилади. Ювилган нам сочларга сурилади ва 30 дақиқа ушлаб турилади.