Кундалик ҳаётимизда «ҳамма касалликлар асабдан» деган иборани кўп эшитамиз. Ҳақиқатан ҳам, стресс ҳолати кайфиятимизга ҳам, соғлиғимизга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Асаб тизимининг бузилиш ҳолатларини кўпчиликда кўриш мумкин.

Foto: Shutterstock

Фото: Shutterstock

Хўш, нима қилиш керак? Асаб бузилишининг олдини олиш учун стресс ҳолатига чидамлиликни оширишимиз зарур!

Бунинг учун кундалик таомномамиз таркибига асаб тизимини мустаҳкамлашга ёрдам берувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қўшишимиз керак бўлади.

Асаб тизимининг меъёрида ишлаб туриши учун организмда қуйидаги моддалар етарлича бўлиши талаб қилинади:

Ретинол (бета-каротин) – балиқ мойи ва денгиз балиғи, черника, мол гўшти, жигар, сабзи, курага ва янги пишган ўрикда кўп бўлади.

Аскорбин кислота – цитрусли мевалар, клюква, наъматак, смородина ва олмада кўп учрайди.

E витамини – ўсимлик ва балиқ ёғида, ёнғоқ, исмалоқ, товуқ ва бедана тухумида бор.

B гуруҳи витаминлари ҳам асаб тизими фаолиятини яхшилашда катта аҳамиятга эга.