Бугунги кунда табиийлик трендда, шунинг учун киприкларни сунъий қалинлаштириш жараёнини кўпчилик 2000 йилларнинг сунъий гўзаллик воситалари сифатида баҳолайди. Шунга қарамасдан, охирги ўн йилда технологиялар анча илгарилади ва энди уланган киприкларни пайқаш осон эмас.

kipriklar

Хўш, киприкларни сунъий қалинлаштириш керакми ёки йўқ? Келинг, бу жараённинг афзалликлари ва камчиликларини ўрганиб чиқамиз.

«Плюслари»  

  1. Қулайлик

Киприкларингизни бир марта қалинлаштириш орқали бир ой-бир ярим ойга туш нима эканлигини унутишингиз мумкин. Улар ҳар қандай шароитда: дам олиш, спортзал ёки базм кечасида ҳам ажойиб кўринишга эга бўлади.

  1. Вақтни тежаш

Эрталабки шошилинчда ҳар битта кипригингизни бўяш учун узоқ вақт сарфламайсиз. Уларни фақат енгил тараб қўйиш учун махсус чўткача керак бўлиши мумкин, холос.

  1. Табиий гўзаллик

Тўғри узунликда ва ҳажмда танланган киприклар қарашларингизга ифода бағишлайди, шунингдек, кўзларингизнинг табиий чиройига урғу беради.

«Минуслари»  

  1. Макияжни тозалаш

Афсуски, бундай киприклар билан макияжни одатдагидек тозалаш жараёнини қайтадан кўриб чиқишингизга тўғри келади. Косметологлар тавсия этадиган мицелляр сув ёрдамида кўз атрофига теккизмасдан юзингизнинг қолган жойларидаги пардозни тозалашингиз мумкин. Ювиниш учун мусс ва кўпикли воситалар қатъий тақиқланади.

  1. Уйқу

Кимдир туни билан бир хил ҳолатда ухлашга ҳаракат қилади, шунга қарамасдан тонгда бироз ғижим бўлган киприклар билан туради. Бошқалар эса аксинча ухлаш ҳолатини қанчалик кўп ўзгартирмасин, киприклари ўз шаклини сақлаб қолади. Барчаси вазиятга боғлиқ.

  1. Молиявий масала

Киприкларни сунъий қалинлаштиришнинг ўртача баҳоси 150 мингдан 300 минг сўмгача бўлиб, уларни ҳар уч ҳафтада текислатиб туриш учун 30—40 минг сарфлашингизга тўғри келади. Агар қўшимча харажатларга тайёр бўлсангиз, унда ишончли гўзаллик салонига навбатга ёзилинг.