Аёллар гардеробининг энг универсал ва қулай либосларидан бири бу кўйлакдир (рубашка). Айнан битта кўйлакни турли усулларда кийиш ва исталган кийим билан уйғунлаштириш мумкинлигини биласизми?

rubashka3

Классик кўйлакни хилма-хил вариантларда кийиш мумкин. Тугмалари очиб қўйилган кўйлак билан унинг остидан майка ёки футболка кийиш ҳам қизиқарли услуб ҳисобланади. Шунингдек, унинг учларини тугиб, джинси ёки юбкалар билан кийиш мумкин.

Уни пастки қисми торайиб борувчи юбка (қалам-юбка) билан уйғунлаштириб, офис униформасини ҳосил қилиш ҳам мумкин.rubashka

Кенг бичимдаги юбкаларнинг яна урфга қайтиши билан оқ кўйлак бундай юбка билан ажойиб уйғунлик ҳосил қилиши маълум бўлди. Шунингдек, уни макси узунликдаги юбкалар билан ҳам кийиш мумкин. Бу вариант оқшомги ҳашамдор образ яратишда қўл келади.

yubkalar bilan

Гардеробингиз учун асос бўлувчи кийимлар ҳақидаги қоидалардан бири оқ кўйлакни джинси ва ингичка пошнали туфли (шпилька) билан уйғунлаштириб башанг образ яратишни тавсия этади.

Оқ кўйлак, шунингдек, классик шимлар билан ҳам хушбичим образ яратади. Образингизни лодочка ёки эркаклар услубидаги ботинкалар билан тўлдиринг.

Шуни унутмангки, оқ кўйлак деярли ҳар қандай услубдаги образни яратиш имконини беради. Энг мураккаб бичим ва дизайндаги кийим учун идеал фон бўла олади. Гардеробингиздаги ёрқин қизил юбка ёки яшил джинси анчадан буён кийилмайдими? Улардан қутулишга шошилманг — оқ кўйлак туфайли уларни ҳаётга қайтариш мумкин.