Организмдаги модда алмашиш жараёнининг тезлиги тўғри нафас олиш билан узвий равишда боғлиқдир.

Foto: “Misseva.ru”

Фото: «Misseva.ru»

Нафас олиш машқларининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагича:

- ишлаб чиқарилаётган карбонат ангидрид гази ва нафас олиш жараёнида истеъмол қилинаётган кислород ўртасидаги мувозанатни сақлаш;

- модда алмашувини тезлаштириш ва нормаллаштириш;

- тўқималар тикланишини барқарорлаштириш;

- ақлий фаолликни ва иш қобилиятини ошириш;

Нафас олиш машқларининг асосий таянч мажмуи қуйидагилардан иборат:

1. Бошланғич ҳолатда чуқур нафас олиш. Бошланғич ҳолат – оёқлар елка кенглигида қўйилган ва организмнинг бўшашган ҳолати. Шу ҳолатда аста секинлик билан упкани тўлдириб нафас олинг, бир неча сония ушлаб туринг ва шошилмасдан нафас чиқаринг.

2. Пастки, ўрта ва юқори нафасларни бирлаштириш. Бошланғич ҳолатда тўлиқ нафас чиқаринг ва яна шошилмасдан нафас олинг. Биринчи босқичда қоринни тўлдиринг. Иккинчи босқичда ҳаво оқимининг қориндан ўпкага ўтганини ҳис қиласиз. Учинчи босқичда эса ўпканинг ҳавога тўлганини ва кўкрак қафасининг кенгайганини сезасиз.

3. Қорин билан нафас олиш. Тизза билан ерга ўтиринг ва қўлларни белга қўйинг. Нафас олишда иложи борича қоринни олдинга чиқаринг ва бир неча сония нафасни ушлаб туринг. Кейин эса шошилмасдан нафас чиқаринг.