Қаерда бўлсангиз ҳам, қуриган ва ёрилган лабларга ёрдам бериш учун қўлингиз остида керакли воситалар бўлгани яхши.

Foto: “Kleo.ru”

Фото: «Kleo.ru»

Агар уйда бўлсангиз, лабга сурувчи воситалар тугаган бўлса уларга сарёғ суриб қўйишингиз мумкин. Сарёғ таркибидаги E витамини тезда терини юмшатади ва намлайди.

Ҳаддан ташқари қуриб, шўралаб қолган лабларга шакар ёки қаҳва қуйқуми ҳам ёрдам беради. Улардан бирини бироз ўсимлик ёғи билан аралаштириб суринг ва лабингизни атрофлари билан бирга массаж қилинг.

Қуруқ лабларга ёғли сметана ёки қатиқ ҳам яхши ёрдамчи бўла олади.

Агар лабингиз қуриб ёрила бошлаган бўлса, мойчечак, қичитқи ўт ёки наъматак дамламаси билан 5 дақиқа давомида компресс қилинг ва бодринг, сабзи ёки қовоқ шарбатини суриб қўйинг.