Ювиниш учун восита танлаётганда терингиз қандай турга мансуб эканлигини эътиборга олинг.

Foto: Shutterstock

Фото: Shutterstock

Совун. Косметологлар огоҳлантиришига қарамасдан, баъзан ювинишда совунни ҳам қўллаган маъқул. Улардан бир ҳафтада 2 марта ишқорли-кислотали балансни сақлаш учун фойдаланиш мумкин.

Мусс ва кўпиклар сезувчан, жуда ёғли ва ўртача ёғлиликдаги юз терилари учун мос келади.

Сутли восита ва лосьонлардан ҳаддан ташқари қуруқ, жуда сезувчан ва нозик юз терилари учун фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бундай воситалар таркиби қўшимча равишда озиқлантирувчи, намловчи ва нозик тарзда тозаловчи қисмлардан ташкил топган.

Гель ҳамма турдаги териларга мос келади. Кўпинча бундай воситалар яллиғланиш ва ҳуснбузарларни бартараф қилишда ёрдам берадиган тетиклаштирувчи, зарарсизлантирувчи таркибий қисмлардан ташкил топган бўлади.