Мимик ажинларга қарши косметик воситаларнинг кўпчилик таркибий қисми гиалурон кислотадан иборат. Унинг асосий вазифаси – тери юзасини қуриб қолишдан сақлаш.

Foto: “Ladycleo.ru‘

Фото: «Ladycleo.ru‘

Мимик ажинларга қарши воситалар таркибида коллаген ва эластин ишлаб чиқаришни тезлаштирувчи компонентлар бўлиши шарт. Бу айниқса 35 ёшдан кейин тери учун жуда зарур бўлади.

Уй шароитида мимик ажинларни камайтириш учун чой дарахти эфир ёғи асосида ниқоб тайёрлашимиз мумкин. 1 томчи эфир ёғи, 1 ош қошиқ зайтун ёғи, 1 дона тухум сариғини аралаштиринг ва юзингизнинг муаммоли жойларига суринг. 10—15 дақиқадан сўнг илиқ сувда совунсиз ювиб ташланг.