Оч рангдаги сочларни одатда бўяш ҳам осонроқ. Бироқ қора рангли соч соҳибалари бундан сира умидсизликка тушмаслиги лозим. Сиз учун стилистлар кўплаб қизиқарли ечимларни тайёрлаган. Агар ўзгаришга қарор қилган бўлсангиз, унда ёрқин томонга ўзгариш керак, шундай эмасми?

Тўқ шоколад ранг — азалий классика ва мавсумнинг шубҳасиз тренди. Тўқ рангдаги бўёқни танлаб, сочларингизни Меган Фокс ёки Анжелина Жолиники каби рангга киритинг. Муҳими, сифатли бўёқни танланг ва бўяш ҳақидаги барча қоидаларга риоя қилинг ёки профессионалларга мурожаат қилинг.

shokolad1

Карамел ранг — ҳақиқатан ҳам «ширин» ранг бўлиб, оқиш юз терисига эга бўлганлар билан бирга қорачадан келганлар учун ҳам бирдек ярашади. Чёлкали классик соч турмаги билан уйғунликда у сизни 10—15 йилга ёшартиради!

karamel

«Омбре» — янги мавсумни кўпчиликка маъқул келган услубсиз тасаввур қилиш қийин. Бу техника ҳамон актуаллигини йўқотмади. «Омбре» ҳар қандай узунликдаги сочларда замонавий кўриниш касб этади.

brond.jpg1

Бронд — қора ранг соч соҳибалари кўпроқ айнан шу хизмат учун гўзаллик салонларига мурожаат қилади. Сочларни бўяшнинг мазкур усули тўқ ранглардан (соч илдизларида) секин-аста очроқ рангга (учларида) ўтишни кўзда тутади. У ўртача ва узун сочлар учун мос келади. Бу хизмат арзон турмайди, бироқ ўзингиз ҳам сочларингизни шу тарзда бўяшга уриниб кўришингиз мумкин. Бунинг учун ўргатувчи видеоларни томоша қилиш ва гўзаллик ҳақидаги блоглар тавсияларини ўқиб чиқиш керак бўлади.